DataLife Engine / 12 июнь - Хоразмнинг асл фарзанди Шакаржон Юсуповна Хўжаниёзова таваллуд топган кун...

12 июнь - Хоразмнинг асл фарзанди Шакаржон Юсуповна Хўжаниёзова таваллуд топган кун...

12 июнь - Хоразмнинг асл фарзанди Шакаржон Юсуповна Хўжаниёзова таваллуд топган кун... Опа бугун ҳаёт бўлганларида 68 ёшни қаршилаётган бўлар эдилар... Таниқли жамоат ва давлат арбоби Шакаржон Хўжаниёзова 1955 йилда Боғот туманида туғилган. Ш.Хўжаниёзова 1977 йилда Қишлоқ хўжалигига ирригация ва мелиорация муҳандисларини тайёрлаш Тошкент давлат институтини тамомлагач, ўз меҳнат фаолиятини 1977 йилда Боғот туманидаги Наримонов номли жамоа хўжалигида оддий ҳисобчи сифатида бошлади. Кейин шу тумандаги № 6 ўрта махсус касб – ҳунар билим юртида директор ўринбосари, кейин директор, тумандаги Наримонов жамоа хўжалигида партия ташкилоти котиби, кейин Боғот тумани ва Хоразм вилоятларида турли даражадаги лавозимларда меҳнат қилди. Жумладан, Боғот туман ҳокими, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Хоразм вилояти ҳокимининг ташкилий, иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида меҳнат қилди. Шакаржон Хўжаниёзова давлат ва халқ олдидаги фодокорона меҳнатилари учун давлатимиз томонидан «Меҳнат шуҳрати», «Фидокорона меҳнатлари учун» орденлари ва «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони ва бошқа қатор давлат мукофотлари билан мукофотланган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Хўжаниёзова Шакаржон Юсуповна вафоти муносабати билан хоразмликларга таъзиянома йўллаган эди. Шакаржон Хўжаниёзова охирги дамларигача ўз фаолияти билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамолигида амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг сиёсий, ижтимоий — иқтисодий ҳаётини чуқур ислоҳ қилиш ва янгилаш, ҳудудларнинг мутаносиб тараққиётини таъминлашга қаратилган кенг миқёсли, кўламдор ислоҳотларнинг мазмун — моҳиятини чуқур англаб, уларни тарғиб ва ҳаётга тадбиқ қилишда алоҳида ўрнак ва фаоллик намуналарини кўрсатди. Шакаржон Юсуповна Хўжаниёзова қаерда, қайси лавозимда ишламасин оддий ва камтарин, хушмуомала ва зиёли инсон бўлиб қолаверди. БОҒОТНИНГ АСЛ ФАРЗАНДИ, БЕТАКРОР АЁЛ ШАКАРЖОН ХЎЖАНИЁЗОВА ҲАМИША ҚАЛБИМИЗДА ВА ЮРАГИМИЗДА БАРҲАЁТДИР. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати@bogottumanihokimligikanali
12-06-2022, 08:48
Вернуться назад